Дизимнен өтиў    Кириў
Сайтқа кириў


ҚОРАҚАЛПОҚ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастурининг 19,22,24-бандларида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 11 март санасидаги №136 сонли Буйруғини бажаришни назарда тўтган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим тизимида Ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини ошириш, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонун ижросини таъминлаш, республикада олий таълим тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг ОАВда кенг ёритилишига эришиш ва ОАВ билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш мақсадида матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманини Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети тошкиллаштириб, унга Қорақалпоқстон Республикасидаги барча Олий ўқув юртларидан мутахасисслар, профессор-ўқитувчилар, магистрантлар, талабалар ва ОАВ ходимлари қаткашди.
Матбуот анжуманининг мавзуси: «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш, илмий педагог кадрлар тайёрлаш ва талабаларга билим беришда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга оид масалалар: муаммолар ва ечимлар».
Матбуот анжуманида мазкур масалалар юзасидан ҚДУ ректори в.в.б.М.М.Ибрагимов, ҚДУ ўқув-услубий бўлими мудири О.Дуйсенбоев, ҚДУ илимий-тадқиқот ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими мудири К.Алланазаров, Ўзбекистон санаат ва маданият институти Нукус филиали директори муовини Қ.Юсупов, ТАТУ Нукус филиали ўқув-услубий бўлими мудири Ш.Ядгоров, ҚДУ журналистика кафедраси доценти Д.Бекбаулиев, НМПИ ўқитувчиси Н.Бабаниязовалар сўзга чиқиб, мазкур масала бўйича кенг тушунчалар ва фикрлар билдирди. Анжуманда ушбу масалалага оид саволларга мутахассислар тамонидан жавоблар берилди.
Мазкур масалалар юзасидан келиб чиққан муаммолар атрофлича ўрганилишни талаб қилади ва уларнинг ёчимлари олий таълим тизимларида таълим сифатини оширишни таъминлайди.

Злиха Оразимбетова
ҚДУ журналистика кафедраси мудири
Комментария жазыў
Атыңыз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
          Включите эту картинку для отображения кода безопасности
кодты жаңалаў

Кодты киритиң: