Дизимнен өтиў    Кириў
Сайтқа кириў


АЖОЙИБ ҒАЛАБА, АЖОЙИБ НАТИЖА…
Футбол бўйича Қорақалпоғистон лигаси ва кубоги мусобақалари якунланди. Унда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети терма жамоаси ғалаба қозонди. Дастлаб лига мусобақаларига тўхталамиз. Лигада жами 5 жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.

Лига якунларига кўра, «ҚҚДУ» жамоаси жами 18 очко тўплаб, чемпионликни тантана қилди.
Университетимиз жамоасининг Қорақалпоғистон кубоги беллашувларидаги ўйинларига тўхталадиган бўлсак, жамоа ярим финалда Хўжайли туманининг «Водник» жамоаси устидан 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси эвазига мусобақанинг финал йўлланмасига эга бўлди. Финалда эса азалий рақиб «НДПИ» жамоаси кутиб турганди.
Кубок учун ўтказилган финал мусобақаси шиддатли курашлар билан бошланди. Ҳар икки томоннинг кучлари тенг эканлиги ўйиннинг биринчи ярмида яққол намоён бўлди. Биринчи бўлимда дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолди.
Ўйиннинг иккинчи ярми ҳам бошланди. Тўп билан муомала қилишда «ҚҚДУ» жамоаси футболчилари фаоллик кўрсатди. Ва ниҳоят, ўйиннинг 72-дақиқасида ҳисоб очилди - «ҚҚДУ» жамоаси ҳужумчиси Айбек Рўзимов «НДПИ» дарвозасини тўғри нишонга олди. Урилган гол рақиб жамоанинг ўйинини жонлантириб юборди. Ўйиннинг асосий вақти якунига етиб, бош ҳакам иккинчи таймдаги тўхталишлар учун 6 дақиқа қўшиб берди. Ўйинчилар жуда чаршаган эди. Қўшиб берилган вақт ниҳоясига етаётганда, яъни ўйиннинг 95-дақиқасида кутилмаганда «НДПИ» жамоаси ҳисобни тенглаштирди. Ҳисоб 1:1. Асосий вақт дуранг билан якунланди.
Ўйинга қўшиб берилган экстра-таймларда ҳам ҳисоб сақланиб қолди ва бош ҳакам жамоаларни футбол лотореясига таклиф қилди.
Пенальтилар сериясида «ҚҚДУ» жамоаси футболчилари, айниқса, дарвозабон Абдисалам Атаниязовнинг аниқ ҳаракатлари эвазига 4:2 ҳисобида ғолиб чиқиб, футбол бўйича Қорақалпоғистон кубоги эгасига айланди.
- Ўтган йилда фақат лига мусобақаларида чемпионликни қўлга киритган эдик. Шу йил эса лигада ҳам, кубок беллашувларида ҳам иродали ғалабага эришдик ва 2013-йил қайд этган натижамизни такрорладик. Университетимиз ректори М.Жуманов мусобақаларга яхши тайёргарлик кўриш учун барча шароитларни яратиб берди. Жамоамиз ўйинчиларига ишониб, ҳар бир ўйинда қўллаб-қувватлаб ўтирган томошабинлардан миннатдормиз. Энди келаси мусобақаларга пухта тайёргарликларни бошлаб юборамиз», - дейди жамоанинг ўйинчи-мураббийи Т.Сейтмуратов.
Мусобақа давомида рақиб жамоалар дарвозасига 11 маротаба йўл топа олган «ҚҚДУ» жамоаси ҳужумчиси А.Рўзимов «Энг кўп гол киритган ўйинчи» деб топилди.

Ислам МАТЕКОВ,
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети магистратура бўлими 1-курс магистранти.

Комментария жазыў
Атыңыз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
          Включите эту картинку для отображения кода безопасности
кодты жаңалаў

Кодты киритиң: