Дизимнен өтиў    Кириў
Сайтқа кириў


FACEBOOK АДАБИЁТ(МИ?)
Президентимиз “Адабиётга эътибор, маънавиятга – келажакка эътибор” рисоласида шундай ёзади: “Тўғрисини айтадиган бўлсак, ёшлар бугун ахборот ва маълумотларни асосан Интернет орқали оляпти, дунёни телевидение, компьютер орқали танияпти. Ота-онаси, ўқитувчилари минг тарғиб-ташвиқ қилмасин, бугунги ёшлар “Ўткан кунлар”, “Уруш ва тинчлик” каби мумтоз романларни ёппасига ўқияпти, деб айта оламизми? Модомики, шундай экан, энди одамлар, ёшлар китоб ўқимай қўйди, деб фақат нолиб ўтирмасдан, ана шу таъсирчан замонавий ахборот воситалари орқали адабиётимизни кенг тарғиб этиш, хусусан, Интернет имкониятларидан фойдаланиб, етук бадиий асарларни ёшларга етказиш устида ҳам жиддий бош қотириш зарур, деб ўйлайман”.



Замондош инсон кундалик ҳаётини интернетсиз тасаввур қилиш қийин. Чунки ҳар бир инсон ўзига керакли мулоқот воситаларидан унумли фойдаланса, ҳаётининг қайсидир бўғини учун унинг нафи тегса бунинг ҳеч қандай зарарли томонлари бўлмаса керак. Кунимизда жуда кўпчилик (шоир, ёзувчи, ўқитувчи, журналист, санъаткор, спортчи, ҳайдовчи, қурувчи, фермер) ижтимоий тармоқларнинг у ёки бу турларига аъзо бўлган. Кундалик ҳаётини мазмунли ва вақтичоғлик билан ўтказишнинг нимаси ёмон? Бугунги кунга келиб ер юзида Facebookдан фойдаланувчилар сони 1,5 млд кишидан ошди. Жумладан, ер юзи аҳолисининг 7 % ни ташкил қилади. Ўзбекистонда Facebookдан фойдаланувчилар сони кундан-кун ортиб бормоқда. Ўтказилган сўровномалар натижасига кўра фойдаланувчилар сонини қуйидагича ажратиш мумкин:

Бизнесменлар (тадбиркорлар), 2. Адабиётшнослар, ёзувчи ва шоирлар, 3. Санъаткорлар, 4. Психологлар, 5. Ҳар хил касб-корга оид кишилар.
Facebook – ўзига хос мулоқот воситаси бўлиб, кунимизда фойдаланувчилар асосан, чат ва янгиликлар, видео, файллар, гуруҳлар, реклама афишаларни жойлаш мақсадида мурожаат қилишади. Биз мақоламизда Facebookнинг битта қирраси – у адабиёт ўрнини боса оладими ёки адабий-бадиий тасаввурларни ривожланишига хизмат қиладими деган саволга жавоб топишни мақсад қилиб олдик.

Facebook ижтимоий тармоғи Ўзбекистонда урф бўлганига ва оммалаша бошлаганига 6 йилдан ошди. Ижтимоий армоқнинг қулай томони шундаки, шоир ёки ёзувчилар билан жонли мулоқот қилиш имконига эга бўлишдадир. Мулоқот кўнгилларни ўзига яқинлаштиради. Этика, эстетика доирасидан чиқиб кетмаслик, ўзбекона шарм-ҳаё, андиша, ўзаро ҳурмат-иззат тарзида олиб борилса, ҳар икки томон учун ҳам фойдалидир. Негаки, матнни эълон қилаётган муаллиф дунёқараши билан ўша матнни ўқувчи дунёқарашида жуда катта фарқлар борлигини англаш керак. Facebook адабиёт бўла оладими? Савол жавобини ҳар ким ўзича талқин қилади. Facebook бугунги кунда ўзига хос адабиёт манбаидир. Кутубхонада, ҳар хил адабиёт сайтларида бадиий матнлар сараланган, сайқалланган, маълум китоб ҳолига, тартибга келтирилган бўлади. Facebookда эса бугун ёки кечагина ёзилган ҳароратли тўрт қатор шеър, мақола ёки мулоҳазалар эълон қилиниб борилади. Facebook адабиётининг фаол вакиллари ҳозир халқ хўжалигининг турли соҳаларида фаолият юритишмоқда. Бир қатор шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олим, журналистлар, жумладан, Хуршид Даврон, Мурод Муҳаммад Дўст, Улуғбек Ҳамдам, Луқмон Бўрихон, Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон, Исажон Султон, Шермурод Субҳон, Муҳаммад Исмоил, Хосият Рустамова, Ойдиннисо, Нодира Афоқова, Жаббор Эшонқул, Фахриёр, Санжар Назар, Абуғафур Искандар, Алишер Назар, Гулноз Мўминова, Ҳамидбек Юсупов, Саломат Вафо, Баҳром Рўзимуҳаммад, Ботиржон Эргашев, Мавлон Бобохонов, Умид Али, Холиёр Сафаров, Аслиддин Мустафоев, Мақсуд Жонихонов, Раҳим Жуманиёз, Одил Икром, Шавкат Жўрабек, Рухсора Орипова, Дилбар Ражабова кабилар бу тармоқнинг фаол аъзоларидан саналади. Юқорида номлари келтирилган адибу шоирлар, адабиётшуносу ҳаваскор қаламкашларнинг ижод намуналари Facebook ижтиомий тармоғида мунтазам равишда бериб борилади.

Бу тармоқда ижодкорлар томонидан махсус “ижодий гуруҳлар” ташкил қилинган бўлиб, унда асосан шу гуруҳнинг мавзу-мундарижасида акс этган материаллар эълон қилинади. Мазкур гуруҳлар қуйидагилардан иборат:

“Адабиёт бўстони”, “Сиз ўқиган илмий ва бадиий асарлар”, “Бугунги адабий жараён”, “ХХ аср жаҳон шеърияти” каби катта мавзуларни ўз ичига олган гуруҳларни ташкил қилади. Мазкур гуруҳларда назм, наср, драматургия, адабий танқид ва адабий жараёнга боғлиқ мақолалар, ихчам тадқиқотлар жой эгаллаган.

Facebook адабиёт(ми?) деган ўз-ўзидан савол туғилиши табиий. Бу ижтимоий тармоққа аъзо бўлган ва нима мақсадларни кўзлаб аъзо бўлган деган қарашлар ҳам муҳокамага келиб қўшилади. Яъни эълон қилинаётган шеърлар, ибратли ҳаётий фикр-мулоҳазалар моҳиятида ўзбек адабиёти ва мумтоз адибларимиз ижодий фаолиятига дахлдор бақувват мақолаларнинг бериб борилиши ўқувчига ҳам вақтни тежашни, ҳам замон билан бирга ҳамнафас яшаш имконини беради.

Facebook – адбиётдир. Аввалари кутубхоналарда излаган нарсаларимизни топиш мақсадида борганимизда соатлаб қолиб кетишга тўғри келарди. Эндиликда керакли маълумотларимизни бир пайтнинг ўзида топиб, ўқиб, фикр билдириш имкони мавжуд бўлмоқда...

Дунё авзойига назар ташлайдиган бўлсак, ривожланган давлатларда бу тармоқдан фойдаланишнинг ўзига хос қонун-қоидалари, дастурлари ишлаб чиқилмоқда. Бизда ҳам бунинг ёрқин амалий ифодасини кўришимиз мумкин. Фан-техника тараққиёти шундай суратларда илгарилаш билан кетар экан, албатта, адабиёт масаласи яна ўша мангу саволлигича қолаверади. Зеро, Дарҳақиқат, Президент И.Каримовнинг юқорида келтирилган мазкур фикрлари барчамиз учун дастуриамал бўлиб хизмат қилиши тайин. Яъниким, ижтимоий тармоқлардан ёшларга фақат тўғри фойдаланишни ўргатиш, “нималарни олиш”, кераклиги хусусида тушунча бериш мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман. Интернет (Facebook) адабиёти тармоққа аъзо бўлганлар сони билан эмас, ундан оқилона фойдаланаётган сифат миқдори билан белгиланади. “Ҳа, хавотирга ҳам ўрин йўқ эмас, чунки Интернет – ҳар ким ўз фикрини айтиш ҳуқуқига эга бўлган умумий демократик макондир. Лекин келажакнинг мулоқот технологияси ҳозирча мана шу. Барибирам, Интернет бир томондан янги феноменни ҳосил қилгани билан, ёзувчи ёки ўқувчисиз мавжуд бўла олмайди”(И.Султон). Зотан, Facebook адабиёти, дея эътироф қилинаётган ижтимоий тармоқлар тараққиёт сари қадам ташлаётган Ўзбекистоннинг, ҳамда ёшларининг баркамол инсон бўлиб улғайиши, Ватанга садоқат руҳида тарбияланишига хизмат қилса, бас!

Хурсандбек ТЎЛИБОЕВ,мустақил тадқиқотчи
Комментария жазыў
Атыңыз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
          Включите эту картинку для отображения кода безопасности
кодты жаңалаў

Кодты киритиң: