Дизимнен өтиў    Кириў
Сайтқа кириў


“Журналистикада таълим моделлари: замонавий ёндшувлар, миллий ва халқаро амалиёт”
Мавзусидаги семинар-тренинг 28 -30 июнь кунлари ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг “Крокус парк” дам олиш уйида бўлиб ўтди. Семинарда Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети ва Қорақалпоқ Давлат университети Журналистика кафедрасининг раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари, Олий ўрта ва махсус таълим вазирлигининг вакиллари иштирок этишди. Асосий мақсад- ЮНЕСКО нинг коммуникация ва ОАВни ривожлантириш борасидаги ўқув моделлари билан танишиш, Ўзбекистонда журналистика таълимини қайта кўриб чиқиб, уни жаҳон стандартларига мос равишда янгилаш масалаларини кўриб чиқишдан иборат бўлди.
- Семинарда журналистларни ўқитиш бўйича ЮНЕСКО томонидан тақдим этилаётган моделларни ўрганиб, бу борада ҳамкасбларимнинг фикрларини эшитдим. Жаҳон тажрибаси билан танишдим. Ўйлайманки, ушбу фикрлар келажакда амалга оширмоқчи бўлган ишларимизга асос бўлиб хизмат қилади, деди семинар қатнашчиси, ҚҚДУ Журналистика кафедрасининг мудири З.Оразимбетова.
Семинарда иштирок этган Эстониядан медиа эксперт Виталий Белобровцев иштирокчиларни Европа журналистикаси сифати стандартлари борасидаги фикр- мулоҳазалари билан ўртоқлашди ҳамда Ўзбекистонда журналистика таълимини такомиллаштириш борасидаги таклифларини берди.
Н.Қосимова

Nargis.uz дан олинди
Комментария жазыў
Атыңыз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
          Включите эту картинку для отображения кода безопасности
кодты жаңалаў

Кодты киритиң: