Дизимнен өтиў    Кириў
Сайтқа кириў


«Соғлом бола – соғлом келажак ва соғлом давлат» дегани…
…Қадим замонда бир бадавлат кишининиг яккаю-ягона ўғли бўлибди. Қанча панд-насийҳат қилмасин отасининг сўзига қўлоқ салмойдиган, ниҳоятда исрофчил бола бўлибди. Ота ўғлининг бу камчилигини сезиб, олдиндан чора кўришга киришибди. Ва ўғлини ёнига чақириб дебди:

- Эй ўғлим, мен ўлганимдан кейин менинг бор бойлигим сенга мерос бўлиб қолади. Ишончим комилки, сен уларни беҳудага сарфлаб, ҳа демай йўқ қиласан. Қўлингда ҳеч нарса қолмай, очлик ва ночорликда қолганингдан сўнг, бир бўрда нон ҳам топалмай, ўз ўлимингга рози бўласан. Мен нариги ўйнинг бурчагидаги томнинг шипига бир арқон боғлаб қўйдим. Жондан туйган пайтингда ўзингни ўша арқонга ос!

Ота шу гапларни айтибди-ю жон таслим қилибди. Ноқобил ўғил кўп ўтмай, барча пулларни, бойликларни сарфлаб, тамомлабди. Ейишга нон ҳам қолмабди. Аммо, иш қилишга ҳам, садақа сўрашга ҳам ғурури йўл қўймас экан. Чунки бойнинг ўғли эди-да. Охир оқибат ўзини осиб ўлдиришга қарор қилибди. Отасининг гапи эсига келиб, уйга кирибди-ю арқонни бўйнига солиб, ўзини осибди. Шу пайт том тўсуни уни кўтаролмай синиб кетибди. Тепадан эса тупроқ аралаш қандайдир кўза ерга тушибди. Бу отасининг ўғли учун атайлаб, бекитиб кетган олтин тиллалари эди. Ўғилнинг эси кириб, оғир озоб билан, жондан кечиб топилган бойликнинг қадрини тушунибди. Энди пулларни ўйлаб ишлатадиган, ҳайрли ишларга сарфлайдиган бўлибди. Отасининг руўҳига дуолар ўқитибди.

Қиссадан хулоса шуки, ота-она фарзандлари қандай бўлишидан қатъий назар, уларни яхши йўлга бошлашга, яхши, комил инсон қилиб тарбиялашга ҳаракат қилишади. Давлатимиз раҳбарининг билмасдан жиноят йўлига кириб қолган инсонларга, аниқса ёшларга кечирим бериш, абмиссия қарори билан қамоқдан озод қилиш ва уларни иш билан таъминлаш сингари инсонпарварлик ишларини мен қиссадаги отанинг ҳаракатларига ўхшатаман. Чунки, ота-онанинг вазифаси болани жазолаш эмас, унга тарбия беришдир. Унинг онги ва тафаккурини соғломлаштириши керак.

* * *

Президентимизнинг шу йилни «Соғлом бола йили» деб номлаши бежиз эмас, албатта. Бу фикрнинг негизида катта маъно ва чуқур мазмун ётибди. Чунки бу таклиф ёрқин келажакни назарда тутади. Бу фикр нафақат соғлом болани назарда тутади, бу «соғлом келажак ва соғлом давлат» - деганидир.

Мен юқаридаги қиссадан шундай фикрга келдимки боласининг камолини энг аввало отаси ва онаси кўрсин. Ота-онаси орқали фарзанд ён-атрофдагиларни, устозларини, қўни-қўшниларини, бутун халқини, ватанини қўвончга чорласин. Бу қувончни қандай қилиб юзага чиқариш мумкин. Нима қилсак ота-онамиз ҳурсанд бўлади?... Бу савол кимгадир оддий, кимгадир мураккаб тўйилиши мумкин. Асонлиги шундаки, ота-она фарзандининг оддийгина жилмашидан ҳам хурсанд бўлаверади. Кимдир фарзанди ҳақида яхши гапирса, боши осмонларни қўчади. Аммо, биз буни унчалик пайқамаймиз. Она боласи йиғласа, ўхлолмаса, алла айтиб ором олдиради. Агар, она йиғласа-чи… уни қандай юпатиш мумкин…? Яхшиси оналар йиғламасин! Оналар кўз ёш тўкмасин! Яна савол пайдо бўлади. Хўш, бунинг учун нима қилиш керак…?!

Бир таниқли ҳонанда шундай кўйлаганди: «Она ёлғиз қолса йиғлайди…» Менимча, она бахтсиз бўлса йиғлайди. Онанинг бахти эса оиласининг тинчлиги ва бутунгида, фарзандининг соғлиги ва комолатидадир.

* * *
Бугинги глобаллашув даврида инсоннинг билимсиз, эътиборсиз, замонавий ахборот технологияларидан бехабар бўлиб яшаши қийин. Шунинг учун Ўзбекистон Республикасида келажакка, ёш авлодга эътибор кучли. Уларнинг таълим-тарбиясига, илм-билим олишига, айниқса ёмон иллатлардан сақлашга, онги ва соғлиғига тескари таъсир кўрсатадиган нарсалардан, ҳар хил хавф-хатарлардан огоҳ бўлишига аълоҳида эътибор қаратилган. Аммо, афсуслар билан шуни таъкидлаш мумкин-ки: «…охирги ўн-ўн беш йил ичида ер юзидаги барча давлатларда мияга ёмон таъсир кўрсатадиган нарсаларни, наркотик маҳсулотлари, тамаки чекиш, алкогол маҳсулотларини қабул қилиш, айниқса амфетаминлар ва глюциногенларни қабул қилиш авжига чиққан. Ҳар саккиз дақиқада тамаки чекувчиларнинг бири ҳаётдан кўз юмар экан». Шу ва шунга ўхшаш маълумотларни деярли ҳар куни оммавий ахборот воситалар орқали эшитишимиз ва кўришимиз мумкин.

Статистик маълумотларга қараганда оиладаги алкоголизм (27%), жамиятдаги наркотик маҳсулотларини истеъмол қилиш (71%), келажак мақсаднинг йўқлиги (75%), оилада тарбиянинг ёмонлиги (66%), реал ҳаётдан тўйиш (63%) наркотик маҳсулотларини истеъмол қилишга даъват этувчи омиллар экан. Айнан шунинг учун ҳам мамлакатимизда оила, болалар ва уларнинг тарбияси, хулқ-атвори, саводхонлик даражаларига алоҳида эътибор қаратиб, бир қатор қонунлар қабул қилинган. 1998 йилнинг «Оила йили», 2000 йилнинг «Соғлом авлод йили», 2001 йилнинг «Она ва бола йили», 2008 йилнинг «Ёшлар йили», 2014 йилнинг «Соғлом бола йили» деб номлашини, давлатимиз раҳбарининг ўзоқ келажакни кўзлаб қилаётган ишларининг мантиқий давоми десак бўлади.

2014 йилнинг «Соғлом бола йили» деб номланиши бежиз эмас, албатта. Бу фикрнинг негизида катта маъно ва чуқур мазмун ётибди. Чунки бу ёрқин келажакни назарда тутади. Бу фикр нафақат соғлом болани назарда тутади, бу «соғлом келажак ва соғлом давлат» - деганидир.


САХИБЖАМАЛ ЕСЕМУРАТОВА
Қорақалпоқ Давлат университети,
журналистика таълим йўналиши 2 курс талабаси
Комментария жазыў
Атыңыз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
          Включите эту картинку для отображения кода безопасности
кодты жаңалаў

Кодты киритиң: