Дизимнен өтиў    Кириў
Сайтқа кириў


КОНФЕРЕНЦИЯГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ …
Юртимизда ҳар бир илм-фан соҳасида илмий-тадқиқот ишларни олиб боришга давлатимиз томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Ҳар ўқув йилида деярли барча соҳалар буйича илмий-амалий анжуманларнинг ўтказилиши фикримизнинг тасдиғи сифатида. Яқин кунлар ичида яъни шу йилнинг 6 май куни университетимизнинг журналистика кафедрасида ҳам мана шундай илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур конференция «Глобаллашув жараёни ва оммавий ахборот воситалари хизматлари» мавзуида бўлиб, унда асосан замонавий оммавий ахборот воситалари ходимларининг вазифалари ва бу соҳадаги муаммолар, глобал ахборот майдонидаги давлат, жамият ва шахс манфаатларини ҳимояланиши, турли ахборот хуружларига қарши курашлар, ахборот хавфсизлигининг бугунги кундаги долзарб масалалари, оммавий ахборот воситаларида адабий тилдан фойдаланиш масаласи, мазкур йўналишларда олиб борилаётган тадқиқотлар ва амалий тажрибаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш каби масалалар муҳокама қилиниши кўзда тутилган.
Шунингдек ҳозирги пайтда конференциянинг ташкилий ишлари буйича ҳам ишлар қизғин олиб борилмоқда. Шу билан бирга конференция материаллари олдиндан алоҳида тўплам бўлиб нашр этилиши ҳам кўз тутилган.
Айтиб ўтиш жоизки, конференция қуйидаги йўналишларда ўтказилади:
• Глобаллашув ва ахборот соҳасида давлат сиёсатининг устивор йўналишлари;
• Глобаллашув шароитида ОАВ нинг вазифалари;
• Оммавий ахборот воситаларида ахборот хавфсизлиги масалалари;
• Ёшлар маънавиятини шакллантиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни;
• ОАВ да адабий тилдан фойдаланиш масалалари;
• Веб-сайтлар орқали ёшларнинг ижтимоий, сиёсий, маданий, иқтисодий билимларини ошириш йўллари;
• Ижтимоий тармоқларнинг ёшлар дунёқараши шаклланишига таъсири;
• Глобал тармоқда ахборот хавфсизлигини таъминлаш усуллари;
• Журналистик этика ва журналистикада ҳуқуқ масалалари.

Конференцияга барча қизиқувчилар иштирок этса бўлади.

Журналистика кафедраси
Комментария жазыў
Атыңыз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
          Включите эту картинку для отображения кода безопасности
кодты жаңалаў

Кодты киритиң: