Дизимнен өтиў    Кириў
Сайтқа кириў


AХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
2016 йил 17 март куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультетида Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедраси Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети журналистика кафедраси билан ҳамкорликда глобал ахборот майдонидаги давлат, жамият ва шахс манфаатларини ҳимоя қилиш, турли ахборот хуружларига қарши тура олиш, ахборот хавфсизлигининг бугунги кундаги долзарб масалалари, мазкур йўналишда олиб борилаётган тадқиқотлар ва амалий тажрибаларни ўрганиш, таҳлил қилиш мақсадида “Глобаллашув шароитида ахборот хавфсизлиги масалалари” мавзуида Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Конференция ишида Қорақалпоқ давлат университети журналистика кафедрасининг мудири ф.ф.н, доцент Злиха Оразимбетова, Ахборот хавфсизлиги маркази мутахассислари Фахриддин Солиев, Лазиз Бўронов, Ўзбекистон дипломатия ва жаҳон иқтисодиёти университетининг профессори Фотима Мўминова, Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетининг профессор- ўқитувчилари ф.ф.д. Ёқутхон Маматова, Аҳмаджон Мелибоев, Отабек Ибрагимов, ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультетининг профессор-ўқитувчилари Файзулла Мўминов, Наргис Қосимова, Назира Тошпўлатова, Алишер Матякубов, Амрулло Каримов, Валентина Хегай ва бошқалар ҳамда ҚДУ, Тошкент ислом университети, халқаро журналистика факультетининг талабалари қатнашишди.

Анжуманда ахборот хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатининг устивор йўналишлари, “Ахборот хавфсизлигини таъминлашда интернет-маданиятининг аҳамияти”, “Ёшлар орасида соғлом дунёқарашни шакллантириш масалалари”, “Ахборот хавфсизлигининг асосий йўналишлари”, Ахборот муаммоси бугун ва унинг истиқболи”, “Ахборот қачон қуролга айланди?”, “Интернет глобаллашув шароитида”каби мавзуларда маърузалар тингланди. Баҳс-мунозаралар чоғида бугунги кунда дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар кесимида долзарлашиб бораётган ахборот хавфсизлигини таъминлаш, глобаллашув жараёнида ахборотнинг ролини аниқлаш, интернет таҳдидми ёки нопок шахслар қўлидаги воситами, деган саволларга жавоб олинишга ҳаракат қилинди.
Анжуман материаллари илмий тўплам шаклида чоп этилди.

У. ИСМОИЛОВА
Trif.uz дан алынды.
Комментария жазыў
Атыңыз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
          Включите эту картинку для отображения кода безопасности
кодты жаңалаў

Кодты киритиң: