Дизимнен өтиў    Кириў
Сайтқа кириў


ЖАНУБИЙ КОРЕЯ, ЯПОНИЯ ЖУРНАЛИСТИКАСИ РИВОЖИ ВА ИМИЖ МАСАЛАЛАРИ ХУСУСИДА
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ, ЯПОНИЯ ЖУРНАЛИСТИКАСИ РИВОЖИ ВА ИМИЖ МАСАЛАЛАРИ ХУСУСИДА
o'qildi
Мустақил ОАВ хукуматга қаршими ёки “Жанубий Кореяда ОАВ ва журналистика” мавзусидаги илмий маъруза билан 2016 йил 24 февраль куни ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультетида навбатдаги илмий семинар очилди. Ушбу мавзуда маъруза қилган доктор Сеол Вонтай мамлакатда журналистиканинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, мустақил ОАВ хукуматга қаршими? Янги коммуникатив ҳолат, одамлар нега газета ўқимаяпти? деган саволларга жавоб беришга ҳаракат қилди. Сеол Вонтайнинг фикрича, бугунги кунда Жанубий Кореяда онлайн журналистика ўз ичига 6000 га яқин онлайн ОАВни олган бўлиб, мазкур соҳа жадал ривожланмоқда. Айни пайтда ОАВ ўзининг асосий вазифаси, яъни қуйидаги фикрни юқорига етказиш борасида ўз фаолиятини олиб бормоқда. Афсуски, Жанубий Кореяда бугунги кунда профессионал ҳамда касб этикасига риоя этмаётган журналистлар етишмаяпти. Бу аввало берилаётган материаллар сифатига салбий таъсирини кўрсатмоқда. 1987 йилдан Кореяда эркин матбуот даври бошланган эди. Аммо орадан чорак асрдан кўпроқ вақт ўтишига қарамай консерватив матбот ҳануз либерал матбуотдан устунлик қилмоқда. Зеро, медианинг асосий вазифалардан бири бу жамиятни яхши томонга ўзгарттиришдан иборат.
Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедрасининг мустақил тадқиқотчиси Азиза Халилова “Япон ОАВининг замонавий тенденциялари” мавзусида илмий маъруза қилиб, мамлакатда интернетнинг ОАВга таъсири, массғмедиа иқтисоди хусусида тўхталиб ўтди. Бугунги кунада Японияда телевидениенинг реклама беришда роли юқори бўлиб, асосан онлайн тарзда эфирга узатилиш йўлга қўйилган. Яна бир масалалардан бири япон журналистикасида жанр трансформацияси яққол кўзга ташланмоқда. Замон талабларига мос равишда шарҳ, репортаж етакчилик қилиб, таҳлилий таҳлилий жанрларнинг аксарият қисми йўқолиб бормоқда. Мамлакатда социал медиа жадаллик билан ривожланмоқда ва бу жараён анъанавий журналистикага ҳам ўз таъсирини ўтказаётир. Японияда ҳар бир одам мамлакат имижини яратишда, бирор бир янгиликни тарқатишда қатнашмоқда ва журналист вазифасини бажармоқда. Бугунги кунда Японияда медиа тушунчаси кенг тушунча бўлиб, бу нафақат радио, тв ва интернет, балки интернет ўйинлар, социал тармоқлар, вакалоидлар ҳам медиа, ахборот тарқатувчи ҳисобланади. Индикино-мустақил кино тизими Японияда анча машҳур. Яъни ҳар бир ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси исталган кинони олиб, уни тармоққа жойлаштириши мумкин. Айни пайтда мазкур жараённи тартибга солиш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Японияда селфназорат мавжуд бўлиб, ўз-ўзини назорат қилиш кучли бўлганлиги сабабли бу журналистикага ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Ички цензура Жанубий Кореяда Японияга нисбатан анча кучлидир.
Аудиовизуал катта илмий ходим изланувчиси Фарида Раҳимова “Имижни шакллантириш муаммосининг тарихий асослари” номли илмий маърузаси бевосита тадқиқотчининг докторлик мавзуси билан боғлиқдир. Тадқиқотчи мазкур тарихий жараённи шартли равишда учга ажратади. Имиж ХХ асрнинг фавқулодда ҳодисаси бўлсада, унинг илдизлари тарихга бориб тақалади. Ф.Раҳимова имидж ва имеджеология тушунчаларнинг келиб чиқиши, бунинг асосий сабаблари хусусида тўхталиб ўтди.
Илмий семинар мавзулари Халқаро журналистика факультетининг профессор-ўқитувчилар томонидан муҳокама этилди.
Н.Қосимова Trif.uz дан олинди
Комментария жазыў
Атыңыз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
          Включите эту картинку для отображения кода безопасности
кодты жаңалаў

Кодты киритиң: