Дизимнен өтиў    Кириў
Сайтқа кириў


ЖУРНАЛИСТИКА КАФЕДРАСИНИНГ АХБОРОТ ХАТИ
БЕРДАҚ НОМИДАГИ ҚОРАҚАЛПОҚ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ҚОРАҚАЛПОҚ ФИЛОЛОГИЯСИ ФАКУЛЬТЕТИ
ЖУРНАЛИСТИКА КАФЕДРАСИНИНГ
АХБОРОТ ХАТИ

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети қорақалпоқ филологияси факультети, журналистика кафедраси замонавий оммавий ахборот воситалари ходимларининг вазифалари ва бу соҳадаги муаммолар, глобал ахборот майдонидаги давлат, жамият ва шахс манфаатларини ҳимояланиши, турли ахборот хуружларига қарши курашлар, ахборот хавфсизлигининг бугунги кундаги долзарб масалалари, оммавий ахборот воситаларида адабий тилдан фойдаланиш масаласи, мазкур йўналишларда олиб борилаётган тадқиқотлар ва амалий тажрибаларни ўрганиш, таҳлил қилиш мақсадида «Глобаллашув жараёни ва оммавий ахборот воситалари хизматлари» мавзуидаги Республика илмий-амалий анжуман ўтказишни режалаштирган. Анжуман 2016 йил 6 май куни ўтказилади.
Анжуманда қуйидаги йўналишларни қамраб олиш тавсия этилади:
• Глобаллашув ва ахборот соҳасида давлат сиёсатининг устивор йўналишлари;
• Глобаллашув шароитида ОАВнинг вазифалари;
• Оммавий ахборот воситаларида ахборот хавфсизлиги масалалари;
• Ёшлар маънавиятини шакллантиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни;
• ОАВ да адабий тилдан фойдаланиш масалалари;
• Веб-сайтлар орқали ёшларнинг ижтимоий, сиёсий, маданий, иқтисодий билимларини ошириш йўллари;
• Ижтимоий тармоқларнинг ёшлар дунёқараши шаклланишига таъсири;
• Глобал тармоқда ахборот хавфсизлигини таъминлаш усуллари;
• Журналистик этика ва журналистикада ҳуқық масалалари.

Анжуманда иштирок этиш учун маърузалар матни Ташкилий қўмитага тақдим этилиши сўралади. Анжуман материаллари тўпламини нашр этиш назарда тўтилган.
Илмий мақолалар – 2016 йил 15 апрелигача қабул қилинади.
Анжуман материаллари тўпламига илмий мақолалар учун талаблар:
- илмий мақолалар конференция йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, тегишли таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;
- анжуман материаллари қорақалпоқ, ўзбек ва рус тилларида тақдим этилиши мумкин;
- илмий мақолалар матни таҳрир қилинган ҳолда А4 бичимидаги вараққа, юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб терилади. Мақоланинг номи, 1 интервалдан сўнг муаллифнинг исми ва отасининг исми ҳамда фамилияси бош ҳарфларда ёзилади. Кейин муаллифнинг иш жойи ва лавозими кўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни 1,5 интервалли қаторларда Times New Roman шрифтида, 14 кегел катталигида бўлиши зарур;
- илмий тезислар 3-4 бетдан, илмий мақолалар 6-8 бетдан кам бўлмаслиги, бир нусха қоғозда ва электрон шаклда, шунингдек муаллиф ҳақида маълумот, телефон, почта манзили Ташкилий қўмитага тақдим этилади;
- мақолалар илмий раҳбарнинг тақризи билан қабул қилинади.
- Ташкилий қўмита илмий мақолаларни саралаш ва таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.
Ташкилий қўмита манзили: ҚР, Нукус шаҳри, Ч.Абдиров кўчаси 1-ўй, Қорақалпоқ Давлат университети журналистика кафедраси, 2-бино, 3-қават, 330-хона.


Ижрочилар: Қ.Турдибоев, З.Оразимбетова, Д.Бекбаулиев, Ҳ.Атажанов, Ж.Марзияев
Телефон: (91) 386-07-49, (93) 485 68 55, (93) 486 05 03
Почта манзили: E-mail: Zlixa4@mail.ru; hurmet_05@mail.ru; janga-tv@mail.ru

Новость отредактировал zlixa - 26-02-2016, 10:44
Комментария жазыў
Атыңыз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
          Включите эту картинку для отображения кода безопасности
кодты жаңалаў

Кодты киритиң: