Дизимнен өтиў    Кириў
Сайтқа кириў


ЗАМОНАВИЙЛИК ВА ЁШЛАР
Ҳиндистоннинг ўтган асрларда ёшаб ўтган таниқли сиёсий арбоби Махатма Ганди шундай ёзган экан: “Мен уйимнинг дераза ва эшикларини маҳкам беркитиб ўтира олмайман. Чунки унга тоза ҳаво кириб туриши керак. Ва шу баробарида эшик ва деразаларимдан кираётган ҳаво довул бўлиб, хонадонимни ағдар-тўнтар қилиб, ўзимни йиқитиб ташлашини ҳам хоҳламайман”. Бу сўзларнинг замирида катта маъно ва чуқур мазмун бор. Айниқса, бугунги ахборот хуружлари авж олаётган глобаллашув даврида турли хил маълумотларнинг турли йўллар билан мамлакатимизга кириб келиб, у ёки бу минтақада ёшаётган инсонларнинг, айниқса ёшларнинг онгига салбий ва ижобий таъсирлар кўрсатаётган бир даврида. Албатта, ёшлар ҳар бир мамлакатнинг келажаги. Уларни ҳар хил салбий таъсиротлардан ҳимоя қилиш энг долзарб муаммолардан биридир. Шу боис, 2007 йилдан буён Ўзбекистон Олий ўқув юртлари гуманитар йўналишларининг ўқув режасига «Очиқ ахборт тизимларида ахборот психологик хавфсизлик» фани киритилган эди. Бунда ахбортларнинг инсонга, жамиятга ва давлатга таъсири, ахборотларнинг бутун инсоният тағдирига салбий ва ижобий таъсири, ахборот манипуляцияси, бугунги кунда ахбортлардан фойдаланиш маданиятнинг зарурлиги, ахборот тарқатувчи воситалар ва ижтимоий тармоқлар ҳақида кенг тушунчалар берилади.
Айтиб ўтиш жоизки бугунги кунда ёшларнинг энг севимли воситаси бу – компьютер, уяли телефонлар ва уларга уланган интернет тизими ҳисобланади. Интернеттаги энг оммалашган ижтимоий тармоқлар эса – skype, агент, одноклассники, What’sApp, инстаграм, facebooкдир. Ҳўш, улардан қандай маълумотлар олиш ёки ахборотлар жўнатиш мумкин. Уларнинг хизматлари нималардан иборат?
Ҳозирги кунда кўпчилик инсонлар ижтимоий тармоқлар ҳақида салбий фикрлар билдиришади. Телевидение ва радио орқали ижтимоий тармоқларнинг фақат салбий таъсирларини айтишади. Бизнингча, булар фақат бир тамонлама фикрлар. Чунки ҳозирги даврда кўпчилик олимлар ва бошқада интеллегенция вакиллари ижтимоий тармоқлардан фойдаланишади. Айтайлик, ўз ижодий ишларини ёритиб бориш учун, ўз фикр-мулоҳазарини билдириш ёки бошқаларнинг фикрларини билиш учун ва ҳаказо. Шулар қаторида мен ҳам facebook тармоғида ўз профилимни очганман ва вақти-вақти олақага кириб тураман. Унда айниқса ёшларнинг ижодий ишлари, уларга билдирилган фикрлар мени қизиқтиради ва бу менда яхши фикрлар ўйғотади. Дарстан сўнг эса талабаларга интернетдаги сайтлардан маълумотлар олишни топшириқ қилиб бераман ва улар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини мустақил иш дафтарига ёзиб келишади. Яқинда бир талабам Самуюэл Хантигтоннинг «Маданиятлар тўқнашуви» китобини интернеттан ўқиб, у ҳақидаги фикрларни реферат шаклида ёзиб келибди. Гедонистик психология ҳақида эса америкалик сиёсатшунос олим Патрик Бьюкененнинг “Смерть Запада” номли китобини асос этиб, ундаги оила, никоҳ ва ёшлар тарбиясига оид фикр ва муносабатларни ўрганиб, уларни таҳлил қилиб ва ўз фикрлари билан кенг баён қилиб берди. Албатта, гедонистик психология бизнинг ёшларимиз онгида пайдо бўлмаслиги, очиқ ахборотлар маконида бемалол турли маълумотларни қабул қилиш имконияти пайдо бўлган ҳозирги шароитда уларни эзгу мақсадларга йўналтириш, уларда соғлом дунёқараш, эртанги кунга ишонч, соғлом ҳиссиётлар, эл-юрт олдида, оиласи ва яқинлари олдида инсоний жавобгарлик ва юксак масъулият ҳисларини тарбиялаш долзарб вазифамиз эканлигини аниқ фикр ва конкрет фактлар билан изоҳлаб берди. Мен шунда ёшларнинг дунёқарашининг ўсишида, билим доирасининг кенгайишида Интернет сайтларининг ва ижтимоий тармоқларнинг ҳам ўрни борлигига яна бир бора ишонч ҳосил қилдим. Яна битта нарсани ҳисобга олишимиз керак, ҳозирги ёшларнинг, айниқса талабаларнинг кўпроқ яхши нарсаларга қизиқиши, яхши нарсалардан намуна олишга интилиши, замонавий техника ва технологияларни мукаммал даражада ўзлаштириши, ҳорижий тилларни ўрганишга эҳтиёжи кучайиб бормоқда. Бу албатта, қуванарли ҳалот. Лекин очиқ оммавий ахборот воситалари орқали тинимсиз маълумотлар қуюлиб келаётган шароитда ҳали онги шаклланиб улгурмаган ёшларимиз учун таҳдид ва мафкуравий тажовузлар ҳам йўқ эмас. Шундай шароитда Президентимиз Ислом Каримовнинг фикрлари биз учун ҳамиша далда бўлади: “Энг муҳими, қалбимизда ғуруримиз, билагимизда кучимиз бор экан, биз тинчликни ҳимоя қилишга, унга хавф солаётган кучларга қарши курашишга, қаддимизни тик тутиб, бошимизни баланд кўтариб яшашга қодирмиз. Бунда бизга миллий ва мафкуравий ғоя таянч ва асос бўлади».
Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмалари ва миллий истиқбол ғояларидан келиб чиқиб, ҳозирги глобаллашув шароитида халқимиз, аввало, ўсиб-униб келаётган ёш авлодимиз онги ва қалбида мафкуравий иммунитет ҳосил қилиш муҳим ва долзарб аҳамият касб этган вазифаларимиздандир. Бу ишни бамисоли ниҳолга мевали дарахт куртагини пайванд қиладиган уста боғбондек нозиклик ва меҳр билан, оқилона йўл билан амалга ошириш лозим. Демак, очиқ ахборотлар таҳдиди шароитида ёшларни тўғри яшашга, ватанпарвар ва инсонпарвар бўлишга, эркин фикрли бўлишга ўргатиш орқали уларда мафкуравий иммунитетни тарбиялаш энг долзарб вазифадир.
Хулоса шуки, ҳозирги кунда ёшларни турли ёт ғояларга берилиб кетмасликлари учун уларни эзгу ғояларига ундаш ва бу ғоялар уларнинг ҳаётий шиорига айланишига эришмоғимиз лозим. Ижтимоий тармоқлардан иллат қидириш билан оввора бўлмасдан, унинг имкониятларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Ёшларни интернет тизимидан узоқроқ тутишга интилиш эмас, балки, ундан оқилона фойдаланишга ўргатиш, ахборот истеъмоли маданиятини юксалтиришга ҳаракат қилишимиз тўғри бўлади. Шундагина ёшлар дунёқарашини ва онгини турли бузғунчи ғоялардан ҳимоя қила оламиз.


Оразимбетова З.Қ.
Журналист-педагог
Комментария жазыў
Атыңыз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
          Включите эту картинку для отображения кода безопасности
кодты жаңалаў

Кодты киритиң: