Дизимнен өтиў    Кириў
Сайтқа кириў


УНИВЕРСИТЕТНИНГ ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРИ
Университет халқаро алоқалар бўйича ҳозирги вақтда Россия, Украина, Швеция, Португалия, Италия ва бошқа давлатларнинг олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан 16 та халқаро шартномага эга ва яна KOICA агентлиги билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Мазкур шартномалар асосида профессор-ўқитувчилар ҳамкорликда ўқув, илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишмоқда. Бугунги кунда Қорақалпоқ давлат университети Республикамиз олий таълим тизимида амалга оширилаётган халқаро лойиҳаларда иштирок этиб келмоқда.
1) GE-UZ: 530808-TEMPUS-1-2012-1-Ху-TEMPUS-JPCR GE-UZ: «Создание возможностей для устойчивого развития в Узбекистане». Лойиҳа координатори география кафедраси доценти Полат Реймов.
2) 530666-TEMPUS-1-2012-1-LT-TEMPUS-JPCR UZWATER: Программа магистратуры по науке об окружающей среде и устойчивому развитию с упором на управление водными ресурсами для системы высшего образования Узбекистана. Лойиҳа координатори Архитектура кафедраси доценти Рустам Ешниязов.
3) 530786-TEMPUS-1-2012-1-NL-TEMPUS-SMHES TuCAHEA: «На пути к пространству высшего образования в Центральной Азии: адаптация (tuning) структур и развитие культуры качеств».: Лойиҳа координатори: Фуқаролик ва хўжалик ҳуқуқи кафедраси профессори Карлиғаш Умарова. Бу лойиҳа доирасида университет профессор-ўқитувчилари ва хорижий ҳамкорлар билан бирга ўқув қўлланмалар ишлаб чиқарилди (Пиза университети)
4) 544134-TEMPUS-1-2013-1-BE-TEMPUS-SMGR "UzDOC: «Повышение качества докторского образования в высших учебных заведениях Узбекистана»: Лойиҳа координатори доцент Б.Қайипбергенов. Докторлик диссертация ишларини олиб боришда жаҳон стандартларига мослаштириш.
5) UZHELTH: 544445-TEMPUS-1-2013-1 IT-TEEMPUS SMHES: "Система здравоохранения для улучшения качества обучения и преподавания в высших учебных заведениях". Лойиҳа координатори доцент Р.Ешниязов. Соғлиқни сақлаш бўйича компетенциялар яратиш. Бу лойиҳа доирасида Пиза университети билан ҳамкорлик шартномага эга. Қўшимча тарзда шуни айтиш мумкинки, UZHELTH лойиҳаси доирасида қисқа муддатли ўқув курслари
6) 544061-TEMPUS-1-2013-1-UK-TEEMPUS JPCR HIGHVEC «Разработка учебных программ по инженерному строительству автомагистралей и транспортному машиностроению»: Лойиҳа координатори журналистика кафедраси доценти Б.Палўанов. Бу лойиҳа ўз фаолиятини энди бошламоқда.
2015 йилда янги 561590-EPP-1-2015-1-SK-EPPKA2-CBHE-JP ECAP: «Усовершенствование компетенции вузов ЦА в области сельско-хозяйственной (аграрной) политики по охране окружающей среды и управлению земельными ресурсами» лойиҳаси ўз фаолиятини бошламоқда. Лойиҳа координатори география кафедраси доценти Полат Реймов.
GE-UZ лойиҳаси 2015 йилнинг октябрь ойидан бошлаб ўз фаолиятини якунлади. UZWATER, TuCAHEA лойиҳалари фаолияти 2016 йилнинг апрел ойигача узайтирилди.
UZWATER, TuCAHEA, UzHELTH лойиҳалари ҳисобидан университетга янги замон талабига жавоб берадиган ускуналар дарсларда ва амалиётда қўллаб келинмоқда.
Шуни айтиш жоизки, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг хорижий сафарлари ташкил этилмоқда. 2014-2015 ўқув йилида Якуб Аметов, Роза Мамбетова, Бахытбай Палуанов, Якшимурат Худайбергенов, Даўлетнияз Бердимуратовлар халқаро семинар-тренингларда иштирок этиб келди. 2015 йилнинг 27-28 ноябрь кунлари TuCAHEA лойиҳаси доирасида Қирғизистонда ташкил этилган лойиҳанинг охирги семинарида иштирок этиш учун ҳуқуқшунослик кафедраси доценти Бердақ Дауменов ва профессор Карлығаш Умаровалар юборилди.
2015 йилда университетга Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси, Кореянинг KOICA агентлиги вакиллари, шунингдек, Литва, Швеция, Хорватия, Белгия давлатларидан делегатлар ташриф буюришди.
Университетда 2015-2016 ўқув йили учун Тошкентдаги Турин политехника университетига он-лайн тест асосида абитуриентлар қабули бўлиб ўтди.
Университетга 2015-2016 ўқув йилида 12 нафар туркманистонлик фуқаро қабул қилиниб, улар инглиз тили, туркман тили, жисмоний маданият ва физика таълим йўналишлари 1 курсида таҳсил олишмоқда. Ҳозирда университетда жами 74 нафар хорижий талаба таҳсил олмоқда. Улардан 2 нафари қозоғистонлик, 1 нафари қирғизистонлик, 1 нафари россиялик, 70 нафари туркманистонлик фуқаролардир.


Ш.АБДУЛЛАЕВ
Университет халқаро алоқалар бўлими бошлиғи
Комментария жазыў
Атыңыз:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
          Включите эту картинку для отображения кода безопасности
кодты жаңалаў

Кодты киритиң: