DataLife Engine > Publitsistika > Грузия сайёҳларни қандай жалб қилмоқда?

Грузия сайёҳларни қандай жалб қилмоқда?


26-04-2018, 10:56. Разместил: zlixa 2017 йилги маълумотларга кўра, Грузияда 3,8 миллиондан ортиқ аҳоли яшайди. Бироқ мамлакатга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони маҳаллий аҳолидан икки баравар кўп. Ўтган йили бу рақам 7,6 миллион кишини ташкил этган. Туризм саноати ортидан тушган пуллар эса 14 миллиард АҚШ долларига тенг қийматда баҳоланган Грузия ЯИМ 7,5 фоизини ташкил қилади.

Барча гап аҳолининг жамоат жойида ўзини тутиши ва чекловлар максимал даражада пасайтирилганида. Кишилар жуда мулойим, деярли барча ёшлар инглиз тилида сўзлаша олади. Собиқ Совет даврида таҳсил олган ёши катта грузин халқи рус тилида равон гапиради. Таъкидлаш жоизки, бу ерда озарбойжон, арман, турк, форс, лезгин, рус ва славян халқ вакиллари ҳам яшайди.
Тбилиси шаҳрида биронта ҳам бино атрофида панжара ёки тўсиқ кўрмайсиз: кишилар бинога олд эшикдан кириб, чиқади. Бу жуда оддий. Сайёҳлар учун жамоат транспортида ҳаракатланиш жуда қулай, шунинг учун электронлашган тўлов тизими яратилган. Ва барча жойда суратга тушиш, аҳоли билан мулоқот қилиш имконияти бор. Ҳатто Грузия Олий суди биносида ҳам.

Мамлакат Қора денгиз бўйидаги давлатлар ичида коррупция бўйича энг паст кўрсаткичга эга. Ташриф буюрувчи сайёҳлар қийинчиликларга учрамаслиги учун қоғозбозлик, ҳужжатларни тўлдириш соддалаштирилган.
Аслида Грузиянинг мақтовга арзигулик қадамжолари, дунёга машҳур ва кўркам архитектураси йўқ, аммо халқ элементар имкониятларни кенгайтириб, меҳмонларни қойил қолдиришни билади. Айнан шу омиллар туфайли Грузияга ташриф буюрувчи сайёҳлар оқими ҳеч камаймасдан, балки ортиб бораверади.

Вернуться назад